Uznews

Ўзбекистон Global Peace Index рейтингида Марказий Осиёнинг энг тинч мамлакати деб топилди

Institute for Economics & Peace (IEP) томонидан эълон қилинган Global Peace Index 2026 натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий кўрсаткичи 1,726 балл ни ташкил этган. Бир йил аввал мамлакат рейтингда 67-ўринда эди.Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди. Рейтингда Қозоғистон 44-ўрин, Тожикистон 47-ўрин, Қирғизистон 61-ўрин, Туркманистон эса 66-ўринни эгаллаган.Global Peace Index 2026 рейтингида энг тинч давлатлар қаторида Исландия, Янги -еландия ва Швейцария биринчи учликдан жой олган. Кейинги ўринларда Словения ва Ирландия қайд этилган.Рейтингнинг қуйи қисмида эса Россия - 163-ўрин, Судан - 162-ўрин ва Конго Демократик Республикаси - 161-ўринда . Украина 160-, Исроил 159-, Жанубий Судан 158-, Афғонистон 157-ўринни эгаллаган.Global Peace Index мамлакатлардаги тинчлик ва барқарорлик даражасини 23 та кўрсаткич асосида баҳолайди. Улар жамиятдаги хавфсизлик ва тартиб, ички ва халқаро низолар ҳамда милитаризация даражасини қамраб олади.

Белградда Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини қандай кутиб олишди - фото

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Белградга расмий ташриф билан келган.Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон Президентининг самолётини мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар кузатиб борган.Меҳмонларни Белграддаги Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда Сербия Президенти Александр Вучич рафиқаси билан бирга кутиб олди. Икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланиши режалаштирилган. Дастурдан Ўзбекистон ва Сербия президентларининг олий даражадаги музокаралари, шунингдек, икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши ўрин олган.Учрашувлар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилмоқда.

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

9 сентябрдан Хива - Бухоро, 14-15 сентябрдан эса Бухоро - Тошкент йўналишларида янги CRRC Dalian электропоездлари қатнай бошлайди. Шу муносабат билан айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ҳам ўзгаради .«O'ztemiryo'lyo'lovchi» маълум қилишича, Хива ва Бухоро ўртасида қатнайдиган янги поездлар 5 вагондан иборат бўлиб, 415 нафар йўловчига мўлжалланган .

Хива - Бухоро - Хива

9 сентябрдан №707 Хива - Бухоро-1 электропоезди сешанба кунидан ташқари ҳар куни ҳаракатланади.
  • Хивадан жўнаб кетиши - 09:55
  • Бухорога етиб келиши - 14:32
№706 Бухоро-1 - Хива поезди эса душанба кунидан ташқари ҳар куни қатнайди.
  • Бухородан жўнаб кетиши - 15:45
  • Хивага етиб келиши - 20:25

Бухоро - Тошкент - Бухоро

14 сентябрдан №701 Бухоро-1 - Тошкент электропоезди душанба кунлари қатнайди. Поезд Бухородан 15:17 да жўнаб, Тошкентга 21:22 да етиб боради.15 сентябрдан №702 Тошкент - Бухоро-1 поезди сешанба кунлари ҳаракатланади.
  • Тошкентдан жўнаб кетиши - 10:05
  • Бухорога етиб келиши - 15:17
Янги электропоездлар ишга туширилиши муносабати билан қуйидаги поездлар жадвалига ҳам ўзгартиш киритилади:
  • №56 Тошкент Жанубий - Хива - 8 сентябрдан ;
  • №58 Тошкент Жанубий - Шовот - 10 сентябрдан ;
  • №127/128 Андижон - Қўнғирот - 8 сентябрдан ;
  • №301 Душанбе - Тошкент - 15 сентябрдан ;
  • №6412 Тошкент Жанубий - Ҳаваст - 15 сентябрдан, сешанба кунлари ;
  • №6353 Урганч - Нукус - 9 сентябрдан .
Йўловчиларга сафарни режалаштиришда янгиланган ҳаракат жадвалини инобатга олиш тавсия этилди.

Тошкентда катта синф ўқувчилари 3-синф болага номаълум жисм юттирди

Маълум қилинишича, воқеа 2 сентябрь куни содир бўлган. Вояга етмаган Т.М.га юқори синф ўқувчилари таҳдид қилган. Бола қаршилик кўрсатганига қарамай, унга куч билан номаълум жисм оғзига солинган. Натижада бола ушбу жисмни ютиб юборган . 5 сентябрь куни боланинг соғлиғи ёмонлашиб, қорин қисмида кучли оғриқ пайдо бўлган. У шифохонага ётқизилган. Шифокорлар текширувида ички органлар қисмида номаълум ёт жисм борлиги аниқланиб, у шошилинч операция орқали олиб ташланган. Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани, унга зарур тиббий муолажалар кўрсатилаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда таълим муассасасида болалар хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳолатни ўрганишда давом этишини билдирди  

Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади

7 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Айни пайтда Ўзбекистонда қарийб 3,8 миллион истеъмолчи ва 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газ билан таъминланади. Жорий йилда аҳоли ва ижтимоий объектлар эҳтиёжлари учун 604,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш кўзда тутилган.Таҳлилларга кўра, истеъмолчиларнинг 22 фоизи суюлтирилган газни 46 кундан ортиқ интервал билан олмоқда . Айрим ҳудудларда газ белгиланган муддатларда етказиб берилмаётгани сабабли аҳоли қўшимча эҳтиёжини автомобиль газ тўлдириш шохобчаларидан бозор нархларида қоплашга мажбур бўлмоқда.
Шунингдек, амалдаги имтиёзли нархлар билан газни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари ўртасидаги фарқ йилдан йилга ошиб, бюджетдан ажратиладиган субсидияларга эҳтиёжни кўпайтирмоқда.Муаммони ҳал қилиш мақсадида суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.Хусусан, аҳолига газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш учун «Ҳудудгазтаъминот» таъсисчилигида «LPG-Trade» МЧЖни ташкил этиш режалаштирилган. Янги компания суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, аҳолига етказиб бериш билан шуғулланади.
Бунда суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий жиҳатдан асосланган механизмлар жорий этилади. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига харид қилинган ҳар бир килограмм газ учун компенсация тўлаш кўзда тутилмоқда.Бу орқали умумий субсидиялар ўрнига бюджет маблағларини бевосита эҳтиёжманд истеъмолчиларга йўналтириш ва тизимда манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш мақсад қилинган.Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ биржа нархларида етказиб берилиб, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий фарқ республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Паркент - Тошкент йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Янги йўналиш Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 27 январдаги қарори асосида амалга оширилган «Байтқўрғон - Паркент» электрлаштирилган темир йўл линияси лойиҳаси доирасида ташкил этилди. 
Лойиҳа доирасида 24 километрлик электрлаштирилган темир йўл, 3 та темир-бетон кўприк, автомобиль йўл ўтказгичи, 76 та сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 та автомобиль ва темир йўл кесишмаси барпо этилди. Шунингдек, 50 ўринли «Паркент» темир йўл бекати қурилди.
Электропоезд 586 та ўринга эга бўлиб, жами 1154 нафаргача йўловчини ташиши мумкин. Йўл ҳақи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болалар учун 6,5 минг сўм этиб белгиланган. Тошкентдан Паркентгача бўлган йўл тахминан 50 дақиқани ташкил этади.

Туркияда ўзбекистонлик келин тўйдан сўнг 5 млн лиралик тиллаларни олиб қочди - Туркия ОАВ

Туркиянинг Мугла вилояти Милас туманида ўзбекистонлик 28 ёшли М.Б. ва турк фуқароси М.А.нинг тўйидан сўнг можаро юзага келди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.Маълум бўлишича, жуфтлик уч куну уч кеча давом этган тўйдан кейин 5 миллион турк лираси атрофидаги тилла ва тақинчоқлар йўқолгани сабабли полицияга мурожаат қилган. Келин уйдан тилла тақинчоқлар, нақд пул ва телефонни олиб кетгани иддао қилинган.Дастлаб турк ОАВлари келин тиллалар билан ғойиб бўлгани ҳақида хабар тарқатган. Кейин М.Б. ўз хоҳиши билан полицияга бориб, айбловларни рад этган.У 20 дона чорак тилла ва 226 минг турк лираси ни олганини тан олган, аммо қолган тиллалар қайнотаси М.Т.да эканини айтган. Келин, шунингдек, эри ва қайнотаси уни ҳамда онасини ҳақорат ва таҳдид қилганини билдириб, улар устидан шикоят қилган.Ҳозирда тилла, пул ва телефон билан боғлиқ қарама-қарши даъволар юзасидан тергов давом этмоқда . Келиннинг уйида ўтказилган тинтув вақтида йўқолган тиллалар топилмаган.

Одам ўлдириш ва номусга тегиш: Тошкент вилояти энг юқори "натижа" кўрсатди

2026 йилнинг биринчи ярмида судланган шахслар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятлар статистикасига кўра, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар энг кўп қайд этилган - жами 5 788 нафар шахс ушбу турдаги жиноят учун судланган.Ҳудудлар кесимида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида - 1 273 нафар, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида - 86 нафар қайд этилган.Номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича жами 228 нафар шахс судланган. Бу турдаги жиноятлар энг кўп Тошкент вилоятида - 34 нафар, энг кам Сирдарё вилоятида - 7 нафар ва Хоразм вилоятида - 7 нафар қайд этилган.Одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар бўйича эса жами 179 нафар шахс судланган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида - 33 нафар бўлса, энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида - 2 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 6 ойида а 11,7 мингдан ортиқ киши қамалди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 11 703 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22 фоизга кўп. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида - 2 030 нафар қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти - 1 462 нафар, Тошкент вилояти - 1 452 нафар, Самарқанд вилояти - 1 136 нафар ва Наманган вилояти - 1 042 нафар туради.Энг кам кўрсаткичлар Сирдарё вилояти - 313 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси - 317 нафар ва Жиззах вилояти - 331 нафар ҳисобига тўғри келган.Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярмида 2 нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Амалдаги қонунчиликка кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, айрим оғир жиноятлар, жумладан, оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва оғир оқибатларга олиб келган терроризм учун қўлланиши мумкин.Маълумот учун, 2025 йил давомида мамлакатда 18,8 минг нафарга яқин шахс озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига янги раис тайинланди

Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди .Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Аввалроқ унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

ЙПХ ходимлари ахлат ташлаш ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлик учун жарима солиши мумкин

Хусусан, ЙПХ ходимлари кўча ва жамоат жойларида жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни тўхтатиши, ҳуқуқбузарларни таъқиб қилиши, ушлаши ва ички ишлар органларига олиб бориши мумкин .Шунингдек, улар белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш ҳамда жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллаши мумкин.Шу билан бирга, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича айрим ваколатлар берилади. Жумладан, улар чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофида ва марказий кўчаларда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этишда иштирок этади.Бундан ташқари, йўлларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга дарҳол муносабат билдириш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам ушбу хизматлар ваколатига киритилади.Қарорга кўра, 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ҳам шартнома асосида патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларнинг кейинги оммавий тадбирларга киришига вақтинча чеклов қўйилиши ҳам назарда тутилган.Янги тартиб «Ҳар хил вазифалар - ягона ваколат» тамойили асосида жорий этилади. 

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳарорат +37 даражагача кўтарилиш кутилмоқда

Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 10-11 сентябрь кунлари эса Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража , кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади. Республика шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат 25-28 даражагача пасаяди.7 ва 11 сентябрь кунлари тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. 8-10 сентябрь кунлари шимол ва чўл ҳудудларида, 11 сентябрь куни эса айрим ҳудудларда шамол 13-18 м/с гача кучайиб, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари эса 32-37 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

"Miss World-2026" танловида дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди

Жохеирри Мола Домингоес 5 сентябрь куни Вьетнамнинг Нячанг шаҳрида ўтказилган финалда 111 давлат вакили орасида энг юқори натижани қайд этди. Мазкур танлов Доминикан Республикаси учун ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди. Жохеирри Мола мамлакат тарихида "Miss World" тожини қўлга киритган иккинчи вакил бўлди. Доминикан Республикасининг аввалги ғолиби Мариасела Альварес 1982 йилда танловда биринчи ўринни эгаллаган эди. Шу тариқа мамлакат 44 йилдан сўнг яна дунё гўзали унвонини қўлга киритди.
Мола нафақат модель, балки адабиёт ва ижтимоий фанлар ўқитувчиси, журналист ҳамда жамоат фаоли сифатида фаолият юритади. У Универсидад Ибероамериканада бизнес бошқаруви ва маъмурият йўналишида таҳсил олган. Шунингдек, у "Voices of Tomorrow" жамоат ташкилоти асосчиси бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳудудлардаги болалар ва ёшларга инглиз тилини ўргатишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади.Моланинг айнан ижтимоий лойиҳаси танловдаги асосий устунликларидан бири бўлган. "Miss World" ташкилоти танловнинг "Beauty With a Purpose" - "Мақсадли гўзаллик" тамойилига катта эътибор қаратади. Бу йўналишда иштирокчилар нафақат ташқи кўриниши, балки жамият учун амалга ошираётган ишлари билан ҳам баҳоланади.Финалгача иштирокчилар бир ой давомида Вьетнамнинг турли ҳудудларида ўтказилган тадбирлар, хайрия акциялари, маданий дастурлар, интервьюлар ва турли танловларда иштирок этди. Жами 111 нафар миллий вакил иштирок этган мусобақада дастлаб 40 нафар, кейин 20 ва 12 нафарлик босқичлар шакллантирилди.Финалнинг ҳал қилувчи босқичига эса олти нафар иштирокчи - Жанубий Африка, Доминикан Республикаси, Вьетнам, Малайзия, Испания ва бошқа минтақалар вакиллари йўл олди. Якунда асосий тож Доминикан Республикаси вакилига насиб қилди.Испания вакили Элизабет Рейнес биринчи вице-мисс, Малайзия вакили Танусия Четти эса иккинчи вице-мисс деб топилди. Четти, шунингдек, "Beauty With a Purpose" йўналишидаги лойиҳаси билан алоҳида эътироф этилди.Бу йилги "Miss World" танлови яна бир жиҳати билан аҳамиятли бўлди: Вьетнам илк бор мазкур нуфузли халқаро танловга мезбонлик қилди. Финал Нячанг шаҳридаги 2 апрель майдонида очиқ осмон остида ўтказилди. Танлов 1951 йилда Лондонда ташкил этилган "Miss World"нинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.Тожни Жохеирри Молага "Miss World-2025" ғолиби, Таиланд вакили Опал Сучата Чуангсри топширди. У 2025 йилда "Miss World" тарихида Таиланддан ушбу унвонни қўлга киритган биринчи вакил бўлган эди.

Трамп "Ой бизники"деб ёзилган суратни эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда Ой тасвири туширилган суратни The Moon Is Ours - Ой бизники деган ёзув ва АҚШ байроғи билан бўлишди. Ушбу пост 6 сентябрь куни Трампнинг Truth Social аккаунтида пайдо бўлган. Постда Трамп Ой АҚШга тегишли эканини расман даъво қилмаган, бироқ унинг "Ой бизники" деган ёзуви ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.Бу пост АҚШ маъмуриятининг космосдаги мавқеини кучайтиришга қаратилган сўнгги ташаббуслари фонида пайдо бўлди. Трамп 28 август куни АҚШ Миллий космик академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. NASA эса Америка астронавтларини Ойга қайтариш ва у ерда доимий база барпо этиш режаларини илгари сурмоқда. Шу билан бирга, халқаро космик ҳуқуққа кўра, Ой ёки бошқа осмон жисмларини бирор давлатнинг миллий ҳудуди сифатида эълон қилиш мумкин эмас.

"Чорвоқ"да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди

2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборининг "Боғистон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида бир оиланинг уч аъзоси - ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетгани хабар қилинганди. Ҳозирда уларни қидириш учун бешта қутқарув отряди ва еттита қутқарув бригадаси жалб қилинган. Қутқарув отряди командири Рустам Бўриевнинг маълум қилишича, оила катерда сув омбори бўйлаб сайр қилган. Улар чўмилиш тақиқланган ҳудудда суратга тушиш учун тўхтаган ва кейинчалик сувга тушган. Катер бошқарувчиси фуқароларга сувга тушишдан аввал қутқарув жилетларини кийишни тавсия қилган. Бироқ улар бу тавсияга амал қилмаган.Чўмилиш вақтида аввал ўғиллардан бирининг оёғи тортишиб қолган. Уни қутқариш учун отаси, кейин эса иккинчи ўғли сувга тушган. Натижада учаласи ҳам чўкиб кетган.Катерда бўлган аёл ва яна бир фуқаро ёрдам сўраган. Катер ҳайдовчиси ҳам сувга тушиб, уларни қутқаришга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган.Ҳозирда қидирув-қутқарув ишларига Тошкент вилоятидан ташқари Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан ҳам қутқарув отрядлари жалб этилган. Ҳодиса жойида махсус штаб ташкил этилган бўлиб, тегишли вазирлик ва хизматлар вакиллари қидирув ишларида иштирок этмоқда.Қутқарувчилар уч нафар фуқарони топиш бўйича қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси тайинланди

Учрашувда Сурия томони Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.
Томонлар сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги алоқалар фаоллашганини қайд этиб, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.Музокараларда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Сурия ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Чорвоқ сув омборида ота ва икки ўғил чўкиб кетди

2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулла» МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборида уч киши - ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетган.ФВВ маълумотига кўра, улар катерда сайр қилган ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчаларисиз сувга тушган.ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, 2-2,5 километр радиусда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига зарур куч ва воситалар жалб қилинган.Сув омборининг катта майдони ва чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда.

Ўзбекистонда шифокорлар учун давлат рўйхатидан ўтиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев тиббий ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, шунингдек, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мутахассисларнинг билим ва касбий тайёргарлигини мустақил баҳолаш тизими жорий этилади.Бунинг учун тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги барча ходимларни қамраб олувчи ягона электрон реестр шакллантирилади. У 16 та ахборот базаси билан интеграция қилиниб, мутахассисларнинг маълумоти, малакаси ва касбий фаолияти ҳақидаги маълумотларни бир жойда жамлайди.Мутахассисларни баҳолаш босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб фундаментал ва клиник фанлар бўйича, кейин эса мутахассислик бўйича имтиҳон ўтказилади. Бунинг учун ягона тест ва топшириқлар базаси ҳамда замонавий симуляция марказлари ташкил этилади.Имтиҳондан ўта олмаган мутахассисларга қайта топшириш имконияти берилади.Янги тизимга эртароқ ва ихтиёрий равишда қўшилган ходимларни рағбатлантириш ҳам режалаштирилган. Хусусан, имтиҳонни муваффақиятли топшириб, 2027-2030 йиллар оралиғида давлат реестрига киритилган олий маълумотли шифокор ва фармацевтларга минимал иш ҳақининг 5 бараваригача , ўрта тиббий ва фармацевтика бўғини ходимларига эса 2,5 бараваригача устама белгилаш таклиф этилмоқда.Мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг малакасини баҳолашни ташкил этиш учун алоҳида марказ ҳам ташкил этилади.

«Бўлажак миллионерлар мактаби»: Ermak болалар келажаги учун янги таълим муҳитини яратди

Айнан шу ғоя асосида Ermak компаниясининг бош директори Солиҳов Валиджон Кучкаррович бошчилигида бошланғич синф ўқувчилари учун мактаб қурилиб, унга рамзий ном - «Бўлажак миллионерлар мактаби» номи берилди.Мактабнинг очилиш маросимида Бўстонлиқ тумани ҳокими Аҳмедов Жўрабек Илҳомович ҳам иштирок этди. Унинг ташрифи ушбу ижтимоий ташаббуснинг нафақат компания, балки маҳаллий ҳамжамият ва туман раҳбарияти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатди.Бу ерда «миллионер» тушунчаси фақат моддий бойликни англатмайди, у билимга бой, мустақил фикрлайдиган, ўз олдига катта мақсадлар қўя оладиган ва келажакда жамиятга фойда келтирадиган авлод тимсолидир.Шу сабабли лойиҳа олдига оддий вазифа - мактаб биносини қуриш эмас, балки болалар хавфсиз ва замонавий шароитда билим олиши мумкин бўлган янги таълим муҳитини яратиш мақсади қўйилди.

Хавфсизликдан замонавий технологияларгача

Қурилиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилди.Мактабда болаларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун зарур шароитлар яратилди, синфхоналар замонавий талабларга мос равишда жиҳозланди ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этишга ёрдам берувчи технологиялар ва воситалар билан таъминланди.Натижада болалар учун шунчаки янги бино эмас, балки ўқишга қизиқиш уйғотадиган, янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган ва ўз қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам берадиган муҳит яратилди.

Ermak компанияси: ривожланиш ва ижтимоий масъулият уйғунлиги

Ermak - ўз фаолиятида сифат, ишонч ва барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилиб келаётган компаниялардан бири. Компания нафақат бизнес соҳасидаги натижалари, балки жамият ҳаётига қўшаётган ижобий ҳиссаси билан ҳам эътиборга лойиқ.Ermak компаниясининг бош директори Солиҳов Валиджон Кучкаррович ташаббуси ва раҳбарлиги остида ушбу хайрия лойиҳаси амалга оширилди. Бу ташаббус компания раҳбариятининг болалар таълими, ёш авлод келажаги ва жамият тараққиётига бўлган эътиборини яққол намоён этади.Компаниянинг бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши Ermak нинг масъулиятли бизнес сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. Чунки ҳақиқий муваффақият фақат молиявий кўрсаткичлар билан эмас, балки жамиятга келтирилаётган фойда билан ҳам ўлчанади.

Ҳар бир катта натижанинг бошланиши - таълим

Бугунги бошланғич синф ўқувчиси эртага тадбиркор, муҳандис, олим, шифокор, ўқитувчи ёки янги ғоялар яратувчиси бўлиши мумкин.Унинг қайси йўлни танлаши эса бугун олаётган билими, кўраётган имкониятлари ва атрофидаги муҳит билан чамбарчас боғлиқ.«Бўлажак миллионерлар мактаби» ғояси ҳам айнан шуни ифодалайди: болага бугун имконият яратиш унинг эртанги ютуқларига замин яратишдир.

Ermak: бизнесдан ташқари масъулият

Ermak учун ушбу лойиҳа компаниянинг жамият олдидаги ижтимоий масъулиятининг бир қисми ҳисобланади.Чунки кучли жамият фақат кучли бизнеслар билан эмас, балки билимли, мустақил фикрлайдиган ва келажакка ишонч билан қарайдиган авлод билан қурилади.Шунинг учун Ermak болаларнинг таълим олиши учун яратилган шароитни харажат эмас, келажакка киритилган сармоя деб билади.Ermak компанияси ва унинг Бош директори Солиҳов Валиджон Кучкарровичнинг ушбу эзгу ташаббуси бошқа тадбиркорлар ва компаниялар учун ҳам муносиб намуна бўла олади. Мактаблар қуриш, таълим муассасаларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, болалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш каби хайрия лойиҳалари жамият келажагига бевосита хизмат қилади.
Ermak бошқа компанияларни ҳам ижтимоий масъулият лойиҳаларида фаол иштирок этишга, таълим ва ёшлар ривожига ўз ҳиссасини қўшишга чорлайди. Ҳар бир компаниянинг кичик кўмаги ҳам бир боланинг ҳаётида катта имкониятга айланиши мумкин.Бугун «Бўлажак миллионерлар мактаби»да илк билимларини олаётган болалар орасида келажакнинг тадбиркорлари, олимлари, муҳандислари ва етакчилари бўлиши мумкин. Уларнинг катта мақсадлари эса айнан шу янги мактаб синфхоналаридан бошланади. Реклама ҳуқуқи асосида

Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ойбек Абдукаримович Каимходжаев Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.О. Каимходжаев тайинловга қадар, 2021 йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Distributed by aarss.com.